<?xml version="1.0" encoding="UTF-8"?><song><lyrics>[V1]
 Оғир кунда, доим ёнимда
 Куну-тунда, доим ёнимда.
 Шубҳа бўлмас ҳеч имонимда
 Худо Севги, Худо меҳрибон.

[V2]
 Севгисидан доим қонаман
 Висолини ўйлаб ёнаман.
 Содиқдир У, мен ишонаман!!!
 Худо Севги, Худо меҳрибон.

[V3]
 Ожизлигим билар У мени
 Доим бахтим тилар У мени
 Ҳар кун бошим силар У мени
 Худо Севги, Худо меҳрибон.

[V4]
 Ўргатади солиҳ бўлишни
 Ўргатади содиқ бўлишни.
 Сабр билан ўргатар ишни
 Худо севги, Худо меҳрибон.

[V5]
 Йиқилсам гар турғизиб қўяр
 Ўз йўлимга юргизиб қўяр.
 Оталарча меҳрила суяр
 Худо севги, Худо меҳрибон.

[V6]
 Адашганни излаган Ота
 Рад этганни &quot;сиз&quot;лаган Ота.
 Қўлин чўзиб бўзлаган Ота
 Худо севги, Худо меҳрибон.

[V7]
 Сизни севиб, берди Ўғлини
 Севди содда дилни, тўғрини
 Севди ҳатто қотил, ўғрини
 Худо севги, Худо меҳрибон.

[V8]
 Адаштирманг ҳаёт булоғин
 Татиб кўринг ишқнинг қайноғин.
 Сизга қурди жаннатнинг боғин
 Худо севги, Худо меҳрибон.

[V9]
 Нажоткорни юборди Ўзи
 Бунга гувоҳ Каломи - Сўзи.
 Муштоқ кутар бизларда кўзи
 Худо Севги, Худо меҳрибон.

[V10]
 Ҳамдлар айтинг қошида ҳар кун
 Унга қайтинг, шод бўлиб гулгун.
 Ишонганда ИМОНдир бутун:
 &quot;Худо Севги, Худо меҳрибон&quot;.</lyrics>
<title>Худо меҳрибон (анъанавий)</title>
<author>Равшан Хизиров</author>
</song>